Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошланган ўтган йилнинг октабр ойидан бери Исроил ҳарбийларининг ҳаракатлари натижасида 43,5 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 102,7 мингга яқини яраланди.
Бундай маълумотлар анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинди.
«2023 йил октабр ойидан бери Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони 43 508 кишига етди, яна 102 684 киши жароҳат олди», — дейилади департаментнинг хулосасида.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, «сўнгги 24 соат ичида Ғазода Исроилнинг бомбардимонлари ва ўққа тутилиши натижасида 39 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 123 киши яраланди».