Бугун 9 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ғазо секторида кучли ёғингарчилик оқибатида минглаб оилалар бошпанасиз қолди

Ғазо секторида кучли ёғингарчилик оқибатида минглаб оилалар бошпанасиз қолди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли маҳаллий аҳоли вақтинчалик яшаётган ўн минглаб палаткаларни сув босган.

Маълумотларга кўра, кучли ёмғирлар бошланган илк 12 соат ичида камида 70 мингта палатка сув остида қолган, фавқулодда хизматларга эса 1500 га яқин ёрдам сўрови келиб тушган. Сув одамларнинг кўчиш пайтида сақлаб қолган кам сонли буюмлари, матрас ва кўрпаларини яроқсиз ҳолга келтирган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, минтақа аҳолисига қиш мавсуми олidan 120 мингдан ортиқ палатка ва миллиондан зиёд матрас зарур. Бироқ ҳудуддаги захиралар ўта чекланган бўлиб, совуқ ва ёғингарчилик шароитида минглаб оилалар бошпанасиз қолиш хавфи билан юзма-юз келмоқда.

Киритилди: Бугун 20:16. Ўқилди: 163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар