Исроил куролли кучларининг ҳарбий ҳужуми оқибатида сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида 50 нафар фаластинлик ўлдирилди.
Мазкур маълумотлар анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegramдаги расмий каналида эълон қилинди.
“Сўнгги 24 соат ичида Исроил кучлари томонидан секторнинг турли ҳудудлари ўққа тутилиши ва бомбардимон қилиниши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 130 киши яраланди”, дейилади хабарда.
Қурбонларнинг умумий сони 38 243 нафарга, жароҳатланганлар эса 88 033 нафарга етди, деб хабар беради report.az.