Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғазо сектори бир сутка ичида 100 дан ортиқ ракетани Исроил томон учирди

Ғазо сектори бир сутка ичида 100 дан ортиқ ракетани Исроил томон учирди

Ғазо секторидан фаластинлик жангарилар 24 соат ичида Исроилда 100 дан ортиқ ракеталарни учирди. Бу ҳақда БМТнинг Яқин Шарқ масалалари бўйича махсус вакили Николай Младеновга асосланиб Газета.ru хабар бермоқда.

Младеновнинг сўзларига кўра, ҳаттоки бир ракета бир оиланинг уйига тушиб, уларни ногирон қилди.

Исроил ҳудудига камида 103 та ракета ва миномёт ўқи отилди. Уларнинг баъзилари тутиб қолинди , деб қўшимча қилади Младенов.

Жабрланганлар ва талафотлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Аввалроқ, ҲАМAС Исроил билан ўзаро сулҳ эълон қилди. Кейинчалик Исроил ҳарбийлари мамлакат бўйлаб Ғазо секторидан ўнлаб ракета отилганини маълум қилди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 05:17 27.03.2019. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!