Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Газли ичимликлар рекламаси тақиқланди

Газли ичимликлар рекламаси тақиқланди

Тожикистон телеканалларида газланган ширин ичимликлар рекламасини намойиш этиш тақиқланди.

Тақиқни телеканаллар эмас, Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Телерадиоэшиттириш қўмитаси жорий этган. Реклама берувчилар эса бундан бехабар қолган.

“Тожик телеканалларида Кока-кола рекламаси тўхтатилиши ҳақида бизга хабар берилмади. Тушунишимизча, тақиқ барча газланган ва қувват берувчи ичимликларга тегишли. Тақиқнинг сабаблари ҳақида аниқ жавоб олишнинг иложи бўлмади”, – деди компаниянинг Тожикистондаги вакиллари.

Ушбу тақиқ Тожикистонда соғлом овқатланиш тарғиботи билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Сентябрь ойи охирида ҳукумат 2019-2024 йилларда семизликнинг олдини олиш ва соғлом овқатланишни шакллантириш бўйича дастур қабул қилган эди.

 

Киритилди: 10:45 22.10.2019. Ўқилди: 3395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!