— Газ ҳисоблагичларни лабораториядан ўтказиш пулликми ёки бепулми? Агар пуллик хизмат бўлса ким томонидан ўтказиб келинади лаборатория? (Э.С. Андижон вилояти, Бўз тумани)
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказиш сарф-харажатлари ҳисобга олиш прибори мулкдори томонидан қопланади.
Бунда ҳисобга олиш прибори истеъмолчи томонидан сотиб олиниб ўрнатилган бўлса, унинг мулкдори истеъмолчи бўлади, акс ҳолатда у газ таъминоти ташкилотига тегишли бўлади.
Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади.