Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Гайанада Boeing 757 самолёти ҳавога кўтарилиши билан қулаб тушди

Гайанада Boeing 757 самолёти ҳавога кўтарилиши билан қулаб тушди

Fly Jamaica авиакомпаниясининг Канаданинг Торонто шаҳрига йўл олаётган Boeing 757 йўловчи самолёти ҳавога кўтарилгандан бир неча сония кейин қулаб тушди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. Воқеа 9 ноябрда Гайананинг Жоржтаун аэропортида юз берди. Самолёт парвозга кўтарилишга муваффақиятсиз уринишдан кейин учиш-қўниш йўлаги ташқарисига чиқиб кетиб, тўсиққа урилган ва қумга ботиб қолган. Гидравликадаги муаммо сабабли юз берган воқеа оқибатида самолётнинг двигателларидан бири узилиб тушган ва ўнг қаноти иккига бўлиниб кетган.  Самолёт бортида 128 йўловчи бўлган. Улардан 6 киши жароҳат олган ва яқин орадаги шифохонага етказилган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 20:16 09.11.2018. Ўқилди: 1385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!