Британиялик журналистлар Гавайи штатининг Қўшма Штатлардан ажралиб чиқиш истаги кучайганини билиб олдилар. Вазият шу йилнинг август ойида Гавайида содир бўлган ўрмон ёнғинлари туфайли янада оғирлашди, дея хабар беради "Guardian".
"Ғарбий Мауинида август ойида содир бўлган ўрмон ёнғинларидан кейин Гавайи аҳолисининг суверенитет учун кураши янги долзарблик касб этди", деб ёзади газета.
Маҳаллий фаолларнинг фикрича, AҚШдан ажралиб чиқиш Гавайи оролларини авлодлар учун сақлаб қолишнинг ягона йўли.
Эслатиб ўтамиз, ўрмон ёнғинлари 9 август куни Мауи оролини қамраб олганди. Кўплаб турар-жой бинолари вайрон бўлди, 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, мингдан ортиқ одам бедарак йўқолганлар рўйхатида.