Гаваядаги вулқоннинг фаол ҳаракати туфайли ҳавода турли хил ўзгаришлар содир бўлмоқда, бу ҳақда мйтахассислар ҳозирча ҳеч нима дейишгани йўқ, дея хабар берди “planetanovosti.com”. Хабарда айтилишича, ҳодиса оролда ҳавонинг тез совиб кетишига олиб келган. Такидлаш жоизки, мутахассислар биринчи марта бундай ҳодиса дуч келишмоқда.
Вулқоншуносларнинг хабар беришича, иссиқ вулқоннинг денгиз сувига қўшилилиши натижасида табиатда ҳавонинг тез суръатларда совиб кетишига сабаб бўлган. Ҳавонинг бундай ўзгариши туфайли оролда ҳатто сув томчилари ҳам музлаб қолмоқда. Ҳозирги кунда Гавая оролларида қишнинг совуқ кунларини кузатиш мумкин. Олимлар ҳозирда бу ҳодиса қандай содир бўлгани ўрганишмоқда. Пит Гаджанонинг ёзишича, вулқондан чиқаётган пар юқорига чиқиб, музлаб қолмоқда ва тошсимон ҳолатга келмоқда. Ҳаддан ташқари бўлган совуқни мутахассислар 3 м баландликда кузатишмоқда, лекин яқин орада ҳавонинг бошқа жойларда ҳам тушиб кетиши кутилмоқда. Айтиш жоизки, маҳаллий аҳоли қаттиқ совуққа тайёрланиши керак.