Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғарбий Соҳилда турк фаоли отиб ўлдирилди

Ғарбий Соҳилда турк фаоли отиб ўлдирилди

Турк фаоли Айшенур Эзги Эйги ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил қўшинлари Бейтта шаҳрида ишғолга қарши намойишчиларга ўқ билан ҳужум қилган.

Фаластиннинг расмий хабар агентлиги Wафа хабарига кўра, АҚШ фуқаролигига ҳам эга бўлган Эйги бошидан ўқ еган ва шифохонага олиб кетилган.

«Анадолу» мухбири билан суҳбатда Наблусдаги Рафидия давлат касалхонаси директори Фуад Нафия кўрилган барча чораларга қарамай аёлни қутқариб бўлмаганини айтди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги туркиялик фаолнинг ўлдирилиши юзасидан баёнот берди.

«Айшенур Эзги Эиги исмли фуқаромиз Ғарбий Соҳилдаги Наблусда исроиллик босқинчилар томонидан ўлдирилганини чуқур афсус билан билиб олдик. Марҳумга Аллоҳдан раҳмат, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади хабарда.

«Инсониятга қарши жиноят содир этган Исроил расмийлари ва уларни сўзсиз қўллаб-қувватлаётганлар халқаро судларда жавобгарликка тортилади», — дейилади департаментда.

Киритилди: 21:45 06.09.2024. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!