Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғарбий Соҳилда ҳибсга олинган фаластинликлар сони 9550 нафарга етди

Ғарбий Соҳилда ҳибсга олинган фаластинликлар сони 9550 нафарга етди

Исроил аскарлари охирги 24 соат ичида ишғол остидаги Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларида камида 15 нафар фаластинликни қўлга олди.

Бу ҳақда Фаластин асирлари жамияти ва Фаластин озодлик ташкилотининг маҳбуслар ишлари бўйича қўмитасининг қўшма ҳисоботида айтилади.

Босқинлар Рамаллаҳ, Ал-Халил, Тубас ва Қуддус каби шаҳарларда ўтказилди.

2023 йил 7-октабрдан буён Ғарбий Соҳилда Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган фаластинликлар сони 9550 нафарга етди.

Ўтган йилнинг 7 октабр куни Ғазо секторига оммавий ҳужумлар уюштирилганидан сўнг, рейдлар, ҳибсга олишлар ва ҳужумлар сони ортиши билан Исроил босиб олинган ҳудудлар аҳолисига босимни оширди.

2023 йил 7-октабрдан бери 568 нафар фаластинлик Фаластин ерларини босиб олган Исроил ҳарбийлари ва ноқонуний яҳудий фаластинликлар қурбонига айланди.

Киритилди: 19:57 07.07.2024. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!