Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғарбий Африканинг учта давлати конфедерацияга бирлашади

Ғарбий Африканинг учта давлати конфедерацияга бирлашади

6 июль, шанба куни кечқурун Ғарбий Африканинг учта давлати – Буркина-Фасо, Мали ва Нигер ҳукумати Саҳел давлатлари иттифоқи конфедерациясини тузиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда Agence France-Presse ушбу давлатлар раҳбарлари баёнотига таяниб хабар берди.

Имзоланиш Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида бўлиб ўтган Саҳел давлатлари иттифоқининг биринчи саммити якунлари бўйича бўлиб ўтди, унда уч давлат раҳбарлари иштирок этди.

✍️ Ҳужжатга кўра, мазкур давлатлар ягона инвестиция банки ва барқарорлаштириш жамғармасини тузади, дипломатик саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиради, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳалар учун ресурсларни бирлаштиради.

Шуни таъкидлаш керакки, бу мамлакатларнинг барчасида давлат тўнтаришини амалга оширган ҳокимиятда ҳарбий хунталар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 28 январда Буркина-Фасо, Мали ва Нигер Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятини (ECOWAS) «хорижий кучлар таъсирида» айблаб, зудлик билан тарк этишга қарор қилди.

Киритилди: 22:15 07.07.2024. Ўқилди: 1057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!