Украина Қуролли Кучларининг Курск вилояти ҳудудига бостириб кириши Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокаралари истиқболларини орқага сурди . Бу ҳақда ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинларининг минтақадаги тинч аҳолига ҳужуми Россияда Украинага нисбатан муносабатни қаттиқлаштирган. Журналистнинг қайд этишича, Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг НАТО вакилларининг бу «аҳмоқона» қарори «тинчлик музокараларини можаро бошланганидан бери ҳар қачонгидан ҳам орқага сурди».