Ғарб давлатлари Нарендра Модининг Москвага ташрифи билан нишонланган Ҳиндистон-Россия муносабатларининг ривожланишидан Хитойдан кўра кўпроқ хавотирда, дейилади Хитой давлатига қарашли The Global Times интернет сайтидаги мақолада.
Украинада уруш бошланганидан бери Ғарб Хитойни Россия билан иқтисодий алоқалари учун кескин танқид қилди, бироқ Ҳиндистонни танқид қилишдан тийилишга ҳаракат қилди, гарчи у худди шундай рус нефтини сотиб олган ва Ғарб санкцияларига риоя қилишга интилмаган. Мақолада таъкидланишича, Ғарб Ҳиндистон ҳукуматини ўз томонига тортиб, ундан ХХРга қарши оғирлик сифатида фойдаланишга умид қилган.
Бу режа муваффақиятсизликка учради. Сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, Моди ўзининг биринчи хорижий сафари сифатида Россияни танлади. Бинобарин, Қўшма Штатлар Россияни халқаро майдонда тўлиқ изоляция қилишга эриша олмади, Ҳиндистон эса ўз йўлидан боришда, ўз манфаатларини ҳимоя қилишда ва Америка гегемонлигидан холи дунё тартибини шакллантиришга ҳисса қўшишда давом этмоқда.