Ғарб Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаб, ўзини тузоққа туширмоқда, деди россиялик сенатор Aлексей Пушков ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришга интилмоқда.
“Айни пайтда Ғарб ҳукмрон доираларининг Киев билан сиёсий ўзини-ўзи тенглаштириш даражаси “Украина мағлубиятини ўз мағлубияти деб ҳисоблашга тайёр”. Улар ўзларини тузоққа илинтирмоқдалар, чунки Киевни қўллаб-қувватлашдаги ҳар бир янги қадам, Украинага содиқлик ҳақидаги ҳар бир янги қасамёд уларни манёвр эркинлиги ва чекиниш имкониятидан маҳрум қилади”, дейди сенатор.
Aлексей Пушков гарчи НАТО Россия билан масалани урушга олиб келмоқчи эмаслигини даъво қилса ҳам, ҳар бир бундай қадам можаронинг янада кучайишига олиб келишини қўшимча қилди.