Ғарб оммавий ахборот воситалари Киевнинг НАТОга қўшилиш истиқболларига шубҳа билан қарайди:
The Guardian:
Украина зиддиятли вазиятда экан, алянс буни маъқуллаши даргумон. Агар Украина НАТОга аъзо бўлса, унинг иттифоқчилари уни фаол ҳимоя қилишга мажбур бўлади, бу мажбурият қурол етказиб беришга нисбатан анча қийин.
Politico:
Зеленскийнинг бу ҳаракати диққатни Путиннинг Россияга янги ҳудудларни қўшиб олиш ҳақидаги нутқидан чалғитиш учун қилинган. Аммо Украинанинг илтимоси унинг аъзо бўлиш масаласини ҳал қилиб қўймайди.
New York times:
Шубҳасиз, бир аъзога қуролли ҳужум барчага ҳужум деб ҳисоблангани учун Украина НАТОга киришдан фойда кўради. Бироқ, алянс бундай зиддиятли давлатни қабул қилиши эҳтимоли жуда паст.