Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғафур Раҳимов Ўзбекистонга келди

A A A
Ғафур Раҳимов Ўзбекистонга келди

Аввалроқ, Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA)нинг навбатдаги конгрессида Ғафур Раҳимов ташкилот президентлик сайловида иштирок этиб ғалаба қилгани ҳақида хабар берган эдик. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Конакбаевни ортда қолдирди.

Бугун, 6 ноябрь куни Ғафур Раҳимов AIBA президенти сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар кутиб олди.

Маълумот учун: Ғафур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

Киритилди: 10:17 07.11.2018. Ўқилди: 1765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!