36 ёшли Маргэм жамоаси футболчиси Ли Тэйлор ўз машинасида бир нечта мухлисларни атайин урди, дейди Wales Online .
Ҳодиса маҳаллий футбол стадионининг машиналар турар жойида содир бўлган. Рақиб жамоага 0:5 ҳисобида ютқазган футболчига қарата ўсмир мухлислар кўплаб ёмон гапларни айтишган. Бундан қаттиқ жаҳли чиққан футболчи эса машинасида 11 та вояга етмаган болаларни урган.
Кейинчалик қурбонлардан бири футболчининг нафақат ўсмирларни қўрқитмоқчи бўлганини, балки қасддан уларга зарар беришни ҳам хоҳлаганлигини айтди.
Ҳозирда суд жараёни давом этиб, ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Прокурор бу ҳодисани қўрқинчли деб атади. Спортчи эса ўз ябини тан олмаяпти.