Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Футбол. "Насаф" ОЧЛни аламли тарзда тарк этди

Футбол. "Насаф" ОЧЛни аламли тарзда тарк этди

Осиё Чемпионлари Лигасининг 1/8 финал босқичи жавоб учрашуви доирасида БААнинг "Ал-Айн" клуби ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 51-дақиқасида Акмал Мозговой қаршиликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан тўрт дақиқа ўтган Лаба мувозанатни тенглаштирди.

Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида Софьян Раҳими "Насаф" жамоаси дарвозасини ишғол этиб, жамоасига муҳим бўлган ғалабани олиб келди.

Биринчи турда 0:0 ҳисоби қайд этилганлиги сабабли, "Насаф" икки ўйин натижасига кўра мусобақадаги иштирокини якунлади.

"Ал"-Айн" (БАА) – "Насаф" (Ўзбекистон) 2:1

21 февраль, 21.00, «Hazza Bin Zayed Stadium»

Голлар: 0:1 – 51 Мозговой, 1:1 – 55 Лаба, 2:1 – 90 Раими.

"Ал-Айн" – Эсса, Хашеми, Отонне, Ал-Балуши (Барман, 61), Пак Ен У, Надер (Муҳаммад Абдуллоҳ Аббос, 87), Паласиос, Муҳаммад, Ацили (Абдулла Ҳасан Ал Балоуши, 61), Лаба, Раҳими.

"Насаф" – Неъматов, Раҳматов, Голбан, Мухаммадиев, Ғайбуллаев, Мухиддинов, Станоевич (Сидиқов, 63), Джигаури (Марушич, 63), Мозговой, Чогадзе (да Силва, 82), Абдиҳолиқов (Акрамов, 82).

Огоҳлантиришлар: Ал-Балуши (38), Паласиос (85), Муҳаммад Абдуллоҳ Аббос (90).

Биринчи ўйин – 0:0

Киритилди: 23:11 21.02.2024. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!