Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фуқарони тепган ИИБ ходими ишдан бўшатилди

Фуқарони тепган ИИБ ходими ишдан бўшатилди

2020 йилнинг 30 май куни ўтказилган тунги рейд давомида фуқаро М.Ҳалилов Косон тумани “Ниҳол” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ниҳол файз барака савдо” МЧЖга қарашли савдо дўкони ёнида ниқобини иягига тақиб юрганлиги сабабли ИИБ ходимлари уни огоҳлантирган. У эса  ИИБ ходимларининг талабларини бажармаган.  Тадбирга жалб қилинган вилоят ИИБ ходими С.Ғаниев фуқаро М.Ҳалиловни оёғи билан бир марта тепганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида ходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижасига кўра ИИБ ТВБСО ходими С.Ғаниев ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган.

Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Киритилди: 22:48 06.06.2020. Ўқилди: 3868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!