Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 1000 АҚШ доллари олган аёл қўлга тушди

Фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 1000 АҚШ доллари олган аёл қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 19 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИИВ ШХХБ ЖИЭД ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, 1980 й.т. М.Р исмли аёл муқаддам фирибгарлик жинояти содир этганлиги учун жазо ўтаб келаётганлигига қарамасдан Юксалиш кўчасида фуқаро Ғ.Х.ни 5.000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга олиб кириб қўйишини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан олдиндан келишилган пуллардан 1.000 АҚШ долларини олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 09:25 21.05.2022. Ўқилди: 1573 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!