Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фуқароларнинг паспортлари билан IMEI-кодларни ноқонуний расмийлаштирган гуруҳ ушланди

Фуқароларнинг паспортлари билан IMEI-кодларни ноқонуний расмийлаштирган гуруҳ ушланди

Ўзбекистон ИИВ Киберхавфсизлик маркази мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди.

Марказ маълумотларига кўра, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, бир қатор фуқаролар шахсга доир қонун ҳужжатларини бузган ҳолда мобил қурилмаларни IMEI-кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.

Маълумотларни текшириш давомида, фуқаро И. С., М. Ш., Қ. Ж. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 175 нафар шахснинг фуқаролик паспорти нусхаларини турли хил алдов йўллари билан қўлга киритиб, улардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказганлиги аниқланган.

Ҳозирда И. С., М. Ш., Қ. Ж. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 141прим2-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб/такроран ёки хавфли рецидивист томонидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 01:03 27.11.2022. Ўқилди: 1875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!