Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фуқароларнинг 75 млн.га яқин пулларини ўзлаштирган 16 ёшли йигитчанинг қилмишларига чек қўйилди

 Фуқароларнинг 75 млн.га яқин пулларини ўзлаштирган 16 ёшли йигитчанинг қилмишларига чек қўйилди

Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида яшовчи 48 ёшли (аёл) М.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 74,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 16 ёшли Х.Й. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Х.Й. интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а,б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Й.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 15:51 02.03.2024. Ўқилди: 1078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!