Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Фуқаро кредит қарзини тўлашга мажбур бўлди

Фуқаро кредит қарзини тўлашга мажбур бўлди

Кредитлар ўз вақтида қайтарилмаганлиги оқибатида банкларнинг даъво аризаларига асосан қарздорликлар суд тартибида мажбурий ундирилмоқда.

Бошқарма иш юритувидаги ҳужжатга кўра, ундирувчи АТБ “Асакабанк” Бухоро филиали фойдасига Бухоро туманида яшовчи қарздор фуқародан 118 млн сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

Қарздорга кредитни ихтиёрий равишда тўлаш учун берилган муддатда ижро ҳужжати талаблари бажарилмагани сабабли, унинг республикадан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган ҳамда номидаги мол-мулкларга тақиқ қўйилиб, “Malibu-2” русумли автомобилига қидирув эълон қилинган.

Қидирув тадбирлари давомида автомашина Бухоро шаҳри ҳудудида аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Шундан сўнг кредит ва бошқа қарздорликлар тўлиқ бартараф этилди.

Мазкур тадбирлар давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 17:23. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!