Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фридрих Мерц АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операциясини қўллаб-қувватлади

Фридрих Мерц АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операциясини қўллаб-қувватлади

Германия канцлери Фридрих Мерц Эрон раҳбариятига қарши Исроил ва АҚШнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. У якшанба, 1 март куни Берлинда Германия ҳукумати “муллалар режими ўз охирига яқинлашаётгани”дан кўплаб эронликлар ҳис қилаётган “енгиллик” туйғусини бўлишишини айтди.

“Биз АҚШ ва Исроил билан бирга бу режимнинг террорлиги тўхташи ва Эроннинг хавфли ядровий ҳамда баллистик дастури тўхтатилиши манфаатидaмиз”, — деди Мерц. Унинг таъкидлашича, ҳарбий зарбалар “заифлашган режимнинг вайронкор ўйини”га нуқта қўйиши керак.

Шу билан бирга, Германия ҳукумати раҳбари бу ҳужумлар “хавфсиз эмас”лигини ҳам қайд этди. “Биз Эроннинг минтақадаги қаттиқ жавоб зарбалари қандай кескинлашувга олиб келишини билмаймиз”, — деди у. Мерц яна бир бор Теҳронни “пала-партиш берилаётган бу ҳужумларни дарҳол тўхтатиш”га чақирди.

Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Эронга зарбаларнинг қонунийлиги ҳақидаги саволга Мерц шундай жавоб берди:

Германия “дилемма”ни кўряпти — сўнгги ўн йиллар давомида халқаро ҳуқуқ доирасида ҳеч қандай қадамлар билан Теҳрон раҳбариятига нисбатан бирор натижага эришиб бўлмади. Германия канцлерининг фикрича, ҳозир “ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимизни ўргатадиган вақт эмас”.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!