Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Франциянинг қирувчи самолётлари БАА осмонида Эрон дронларини уриб туширди

Франциянинг қирувчи самолётлари БАА осмонида Эрон дронларини уриб туширди

Франция қирувчи самолётлари БАА ҳудуди устида Эрон дронларини зарарсизлантирди.

Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Франция Rafale қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган.

Аввалроқ Барро Франция Амирликларда жойлашган юзлаб француз денгиз кучлари, ҳаво кучлари ва армияси ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш учун Абу-Даби яқинидаги Дафра авиабазасига қирувчи самолётларни жойлаштирганини айтган эди.

Шунингдек, сешанба куни Президент Макрон Яқин Шарқдаги кучайиб бораётган можаро туфайли Франция ўзининг авиаташувчи кемасини Ўрта ер денгизига юбораётганини эълон қилди.

Киритилди: Бугун 13:46. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!