Марказчи Демократик Ҳаракат (MoDem) партияси раҳбари Франсуа Байру Франциянинг янги бош вазири этиб тайинланди.
Бу ҳақда BFMTV Елисей саройига таяниб хабар берди.
Матиньон саройида ҳокимиятни истеъфога чиққан бош вазир Мишель Барньедан Вазирлар Маҳкамасининг янги раҳбарига топшириш маросими бўлиб ўтади.
73 ёшли Байру Франция сиёсатининг фахрийси. 1993-1997 йилларда халқ таълими вазири. 2017 йилда у қисқа муддат Адлия вазирлигини бошқарган. У 2002, 2007 ва 2012 йилларда бўлиб ўтган президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатилган.
Унинг партияси президентни қўллаб-қувватловчи “Биргаликда” сиёсий коалициясининг бир қисмидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциядаги ўнг ва чап мухолифат агар президент Эммануэль Макрон ўз лагери ташқарисидан янги номзод таклиф қилмаса, бош вазирни яна лавозимидан олиш билан таҳдид қилган эди.