Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Францияда мактаб ўқувчиси ўқитувчисини ўлдирмоқчи бўлди

A A A
Францияда мактаб ўқувчиси ўқитувчисини ўлдирмоқчи бўлди

Франциядаги мактаблардан бирида ўқитувчисини ўлдириш учун пичоқ олиб юрган ўспирин қўлга олинди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

Метз шаҳри полициясининг хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида коллеж талабаси Филипп де Вигнел дўстига қўнғироқ қилиб, ўқитувчисини ўлдирмоқчи эканлигини айтади. Ушбу маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига етказилди. Соат 10:20 да уларнинг ходимлари йигитни ушлаб, ундан пичоқни тортиб олишди.

«Суд тизимидаги суҳбатдошнинг сўзларига кўра, воқеадаги ҳар қандай террористик ёки диний жиҳатлар чиқариб ташланган. Бу кўпроқ таълим можароси эди”, деб хабар беради манба.

Айни дамда тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:21 12.03.2021. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар