Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Францияда Ғазо масаласи бўйича конференция бўлиб ўтади

A A A
Францияда Ғазо масаласи бўйича конференция бўлиб ўтади

Президент Эммануэль Макрон ташаббуси билан Францияда Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш мавзусига оид анжуман ўтказилади.

Давлат вакиллари, донорлар, Ғазога ёрдам кўрсатаётган халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этадиган конференцияда оддий аҳолини ҳамда гуманитар ёрдам кўрсатаётган ходимларни ҳимоя қилиш, шунингдек соғлиқни сақлаш, сув таъминоти, энергетика ва озиқ-овқат соҳаларида гуманитар ёрдамни ошириш учун кўриладиган чоралар аниқлаб олинади.

Елисей саройи масъуллари таъкидлашича, “Ғазодаги гуманитар вазият яхшиланиши барчанинг, жумладан Исроилнинг ҳам манфаатига тўғри келади”.

БМТ маълумотига кўра, Ғазо аҳолисининг 2023 йил охиригача инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлиги 1,2 миллиард долларга баҳоланган.

Киритилди: 11:15 10.11.2023. Ўқилди: 1021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!