Бельгиядаги қариндошларини зиёрат қилиш учун отланган уч кишилик оила 12 июнь, шанба куни Францияда ҳалокатга учраган енгил моторли Robin HR100 самолёти қулаши натижасида ҳалок бўлди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, самолёт Бонду аэродромидан ҳавога кўтарилгандан сўнг, мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган О-де-Френц ҳудудида тўхтаб қолган.
Гувоҳларнинг айтишича, самолёт ерга қулаб тушган ва портлаган.
Мутахассислар фавқулодда вазият сабабларини аниқлашмоқда.