Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Францияда чини музейи талон-тарож қилинди, зарар 9,5 миллион евро

Францияда чини музейи талон-тарож қилинди, зарар 9,5 миллион евро

Франциядаги Адриен Дюбуше миллий чини музейидан икки дона Хитой чиниси ўғирланди. Зиён ҳажми 9,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, полиция ва Олий Вьенна префектураси маълумот берган. Ўғирланган буюмлар шахсий коллекцияга тегишли бўлиб, вақтли кўргазма учун ижарага олингани аниқланган.

Ҳодиса чоршанба кунидан пайшанбага ўтар кечаси содир бўлган.

Музейнинг расмий сайтида қайд этилишича, унинг коллекциясида 18 мингга яқин асар мавжуд бўлиб, улар орасида Лимож чиниларининг энг йирик оммавий тўплами ҳам бор.

Киритилди: 18:56 04.09.2025. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!