Францияда бир соат ичида бешта зилзила содир бўлди.
2,1 магнитудали биринчи силкинишлар Франциянинг Сен-Жуст-ле-Мартел коммунасида юз берган. Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 12:17 да қайд этилган.
Вонк ва Вилларс-Сент-Панкрас коммуналарида 2 ва 4 дақиқадан сўнг сейсмологлар 2,9 ва 2,3 магнитудали яна иккита зилзила қайд этди.
Маҳаллий вақт билан соат 12:49да Бертегон коммунасида 5 километр чуқурликда 2,4 магнитудали тўртинчи зилзила содир бўлди.
2,1 магнитудали охирги зилзила Беллегарде-ен-Форес муниципалитетида соат 13:03 да қайд этилган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ.