Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Францияда автобусда намоз ўқиган ҳайдовчи судланди

Францияда автобусда намоз ўқиган ҳайдовчи судланди

Париждаги Шарль-де-Голль аэропортида узоқ йиллар Air France компанияси ходимлари учун автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаган мусулмон киши автобусда намоз ўқигани учун судланяпти.

Ҳайдовчи суд тугагунга қадар ўз исмидан эмас, балки Анис исмидан фойдаланади, унинг журналистлар билан суҳбатлашиши тақиқланган. Суднинг якуний қарори 25 мартда чиқади.

Жабрланувчининг адвокати Сефен Гез Гез “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида ҳодиса 2017 йилнинг 24 январида содир бўлганини маълум қилди. Ҳайдовчи автобусда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб намоз ўқимоқчи бўлган. Бироқ у ибодат қилаётган пайтда Air France ходимлари келиб қолган ва автобуснинг эшиклари ёпиқ бўлгани сабабли ташқарида бироз кутишига тўғри келган. Улардан бири полицияга шикоят қилган.

Гез Гезнинг таъкидлашича, ҳодисадан тўрт йил ўтгандан кейингина – 2020 йилнинг 27 октябрида полиция Аниснинг аэропорт ҳудудидига киришини тақиқлаб қўйди. Худди шу пайтда ўқитувчи Самуэл Патининг ўлдирилиши ортидан француз жамиятида мусулмонлар нишонга айланган эди.

Аниснинг аэропорт ҳудудида киришининг тақиқланишига сабаб сифатида эса “иш вақтида намоз ўқиш радикализм белгиси” эканлиги айтилган.

“Полиция бошлиғи мусулмонлар ҳар куни ўқийдиган намозни жамоат хавфсизлиги учун таҳдид сифатида кўрмоқда. У ислом ва намозни террорчилик билан боғлаяпти. Бу исломофобиядан бошқа нарса эмас”, – дейди адвокат.

Киритилди: 18:30 13.03.2021. Ўқилди: 2482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!