Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда 600 нафар аскар коронавирус юқтирди

A A A
Францияда 600 нафар аскар коронавирус юқтирди

Франция Мудофаа вазири Флоренс Парли 600 га яқин француз аскари коронавирусга чалинганини айтди.

Жума куни Франция соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи Жером Саломон республикада коронавирусдан вафот этганлар сони 6,5 минг кишидан ошганини, мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 64,338 кишига етганини қайд этди.

"600 га яқин ҳарбийларимиз CОВИД-19 вирусини юқтиришди. Биз вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз ва шунга мувофиқ жанговор тузилмаларни назорат қиляпмиз. Вирус жанговар тайёргарлигимизга таъсир қилмаганлигини аниқлаштиришни истайман", деди вазир. Унинг сўзларини "Прогрес" газетаси келтиради.

Парлининг қўшимча қилишича, олдинроқ мудофаа тизимида ишлаган Франция Қуролли кучлари хизматчиларидан бири коронавирусдан вафот этган.

Киритилди: 12:50 04.04.2020. Ўқилди: 2492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар