Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

Франция жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди.

Бу ҳақда "France3 Occitanie" телеканалига таяниб "sputniknews-uz.com" хабар берди.

Октябрь ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жеральд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Аленнинг уйи тор кўчада жойлашгани туфайли операция мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига ўтказилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

Киритилди: 06:00 02.12.2020. Ўқилди: 4222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!