Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Францияда 24 та мактаб ёқиб юборилди

Францияда 24 та мактаб ёқиб юборилди

Францияда норозилик намойишлари вақтида таълим муассасаларида зўравонлик ва вандализм ҳолатлари кузатилди. Камида 24 та мактабга ўт қўйилган ёки улар вайрон қилинган. Бу ҳақда мамлакат таълим вазири Эдуар Жефрега таяниб, Le Figaro маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, жума куни Франция бўйлаб 400–500 та таълим муассасасида дарслар тўхтатилган. Душанба куни ҳам шунча мактаб ва бошқа таълим муассасасида машғулотлар тўхтатилиши кутилмоқда.

Жефренинг қайд этишича, дарслар барча муассасаларда бирданига эмас, босқичма-босқич ва қисман тикланади.

Шунингдек, воқеалар бошланганидан буён таълим тизимининг 78 нафар ходими жароҳатланган.

Киритилди: 23:40 04.10.2026. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!