Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Францияда 2003 йилдан бери биринчи марта иссиқ тўлқин кутилмоқда

A A A
Францияда 2003 йилдан бери биринчи марта иссиқ тўлқин кутилмоқда

Францияда душанба кунидан бошлаб иссиқ тўлқин кутилмоқда, у ҳафта охиригача кучаяди. Мамлакатдаги иссиқ об-ҳаво даври 2003 йилдаги аномал иссиқликдан ошиб кетиши мумкин, деб хабар бермоқда BFMTV об-ҳаво прогнозларига таяниб.

Душанба куни мамлакатнинг жануби-ғарбида 36-38 даражагача, жануби-шарқда 34-36 даражагача, шимолда эса 30-34 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Тулуза, Анже ва Парижда ҳафта охиригача 40 даража ҳарорат ўрнатилиши мумкин.

2003 йил август ойида иссиқлик тўлқини икки ҳафта давом этган. Ҳаво ҳарорати 35 дан 40 даражагача бўлган, деб эслайди миллий метеорология хизмати Метео-Франция.

Киритилди: 15:42 11.07.2022. Ўқилди: 2479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда