Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Францияда 15 апрелга ўтар кечаси бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди – BFMTV

Францияда 15 апрелга ўтар кечаси бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди – BFMTV

Франция Aдлия вазири Жералд Дарманеннинг маълум қилишича, жазони ижро этиш муассасаларида ходимларни қўрқитишга уринишлар, автомобилларга ўт қўйишдан тортиб қуролдан ўқ отишгача бўлган ҳаракатлар содир бўлмоқда.

BFMTV маълумотларига кўра, кеча тунда Люин (Буш-дю-Рон департаменти) ва Валанс (Дром департаменти) қамоқхоналари яқинидаги автотураргоҳда автомобиллар ёқиб юборилган, Тулонда (Вар департаменти) эса номаълум шахслар маҳаллий қамоқхона дарвозаси олдида Калашников автоматидан ўқ узишган.

Бундан ташқари, Париж чеккасидаги Нантер (О-де-Сен департаменти) ва Вилпент (Сен-Дени департаменти) ҳамда Ним шаҳридаги (Гар департаменти) қамоқхоналарга зарар етказилгани маълум қилинди.

Марселда ҳам бир нечта автомобилга ўт қўйилди. Уларнинг ёнида жиноятчилар DDPF ёзувларини қолдиришган – бу қисқартма "француз маҳбусларининг ҳуқуқлари учун" ("Droit des prisonniers français") деб таржима қилинади.

Киритилди: 18:48 15.04.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!