Голландияда юз минглаб паррандалар йўқ қилингандан сўнг, Дания ва Францияда парранда гриппи билан касалланиш қайд этилди, деб хабар берди Merco Press.
Франциянинг Корсика оролида вирус аниқлангач, юзлаб товуқлар йўқ қилинган ва данияликлар мамлакат ғарбида вирус тарқалишини тўхтатиш учун 25 000 дан ортиқ қушларни ўлдирилганини айтишди.
Франция миллий мудофаа вазирлиги паррандаларни ёввойи қушлардан мажбурий ажратиш чораларини кўришни буюрди ва Дания Европа Иттифоқи ташқарисига товуқ тухумларини экспорт қилишни тўхтатди.
Одамлар учун хавфли бўлмаган, аммо қишлоқ хўжалиги учун зарарли бўлган парранда гриппининг тарқалиши Бельгия, Голландия, Ирландия ва бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилган.
Шу ой, Голландия расмийлари ушбу вирус сабаб 200 мингдан ортиқ қушлар йўқ қилинганини эълон қилишди.
Сўнгги йилларда Франциянинг жануби-ғарбий қисмида ўрдак етиштирувчилар парранда гриппидан икки марта азоб чекишди. Юқтирилган қушларни оммавий қирғин қилиш натижасида юз миллион евро йўқотилган. Дания фермерларни қушларини гриппдан ҳимоя қилишга чақирди.