Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Саркозига етти йил қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда

Франция прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Саркозига етти йил қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда

Франция прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Николя Саркозини 2007 йилги сайлов кампаниясини Ливия молиялаштирганликда айблаб, етти йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилмоқда.

Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда.

Унга кўра, 2007-2012 йилларда давлат раҳбари бўлиб ишлаган 70 ёшли Саркозига ҳам 300 минг евро жарима солинади. Собиқ президентнинг ҳимояси барча айбловларни рад этди.

Саркози "ҳақиқатни ўрнатиш учун курашни давом эттиришини ва суднинг донолигига ишонишини" айтди. У айбловларни ёлғон деб атади ва ўзининг айбсизлигини исботлаш ниятида эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Саркози кампаниясини молиялаштиришдаги қонунбузарликлар ҳақида илк бор 2011 йил март ойи бошида Ливиянинг марҳум раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом Қаддафий хабар берган эди. Euronews телеканалига берган интервьюсида у Саркози Ливия расмийларидан молиявий ёрдам олганини даъво қилди.

Киритилди: 23:23 27.03.2025. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!