Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Франция президенти Давос форумида иштирок этишдан воз кечди

A A A
Франция президенти Давос форумида иштирок этишдан воз кечди

Франция президенти Эммануэль Макрон Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида иштирок этмайди. Бу ҳақда Елисей саройи маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Франция етакчиси тиғиз жадвалини рўкач қилиб, форумда қатнашишдан воз кечди. Жумладан, Макрон сариқ нимчалилар намойишларидан сўнг бошланган миллий дебатлардан иштирок этади.

10 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам мамлакатда чегаралар масаласидаги демократлар билан тортишувлар туфайли Давосга ташрифини бекор қилганди.

Маълумот учун, Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форуми жорий йил 22 25 январь кунлари бўлиб ўтади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 08:30 13.01.2019. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда