Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Франция мактабларида мусулмон либосини кийиш тақиқланмоқда

Франция мактабларида мусулмон либосини кийиш тақиқланмоқда

Франсия ҳукумати ўқувчи қизларга мусулмон аёллар учун анъанавий бўлган бутун танани қоплайдиган узун кўйлак — абайяда мактабга келишни тақиқлайди. Бу қарорни 27 август, якшанба куни таълим вазири Габриэль Атталь эълон қилди.

"Франция Республикасидаги мактаб кучли қадриятларга қурилган, дунёвийлик улардан бири. Синфга кирганингизда, ўқувчиларнинг динини аниқлай олмаслик керак", - деди вазир бу қарорни изоҳларкан. Politico нашрининг таъкидлагашича, бу тақиқ қонун шаклида мустаҳкамланмаслиги эҳтимолдан холи эмас — Таълим вазирлиги француз мактабларига юбориладиган лавозим тавсифлари билан чекланади.

Нашр, шунингдек, Франция ҳукумати 2004 йилда таълим муассасаларида диний рамзларни: катта хочлар, яҳудий кипалари, исломий рўмолларни кийишни тақиқлаганини таъкидлади.

Киритилди: 11:54 30.08.2023. Ўқилди: 1481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!