Франция МАГАТЭга Украина атом электр станцияларидаги ваколатхоналари иши учун 3 миллион евро миқдорида ёрдам беради. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна Одессага ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, агентлик Украинадаги ўз ваколатхоналари ишини шундай йўлга қўйганки, ҳар бир станцияда ўз вакиллари ҳозир бўлиб туришади.