Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Франция жанубидаги синагога олдида портлаш юз берди

 Франция жанубидаги синагога олдида портлаш юз берди

Маълумотларга кўра, Ла-Гранд-Мотт шаҳридаги синагога яқинида автомобил ичидаги газ баллони портлаб, икки машина ёниб кетган. Олов синагога эшигига қисман зарарлаган, бироқ бинодагилардан ҳеч ким жабрланмаган. Портлаш оқибатида ҳудудда патруллик қилаётган полициячи оғир яраланган.

Франция президенти Эммануэл Макрон воқеани "террорчилик ҳаракати" деб атади. Франция яҳудийларнинг CRIF ташкилоти раҳбари Жонатан Арфи портлаш диндорлар синагогага келиши керак бўлган вақтда содир бўлганини айтди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Франциядаги яҳудийларнинг манзилгоҳлари хавфсизлигини кучайтиришга чақирди.

Киритилди: 21:25 24.08.2024. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!