Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Франция Google компаниясини 378 миллион доллар жаримага тортди

Франция Google компаниясини 378 миллион доллар жаримага тортди

Франция ҳукумати Google компаниясини реклама ва cookie-файллари учун 378 миллион доллар жаримага тортди.

Франция ҳукумати АҚШнинг Google компаниясини реклама ва фойдаланувчиларни кузатиш қоидаларига риоя қилмагани учун қарийб 378 миллион доллар жаримага тортди, дейилади мамлакатнинг Миллий маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси (CNIL) баёнотида, деб хабар берди ria.ru.

“CNIL Googleга 325 миллион евро (тахминан 378 миллион доллар) жарима солди... Gmail фойдаланувчиларининг электрон хабарлари ўртасида уларнинг розилигисиз реклама кўрсатгани ва француз фойдаланувчиларининг рухсатисиз Google аккаунтларини яратишда кузатув элементларини (куки) киритгани учун”, дейилади хабарда.

Киритилди: 17:56 04.09.2025. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!