Франция АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлашув туфайли билан БМТ Хавфсизлик Кенгашини зудлик билан чақиришни талаб қилди, деб ёзмоқда Эммануэл Макрон.
Франция президентининг билдиришича, АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасида уруш бошланиши тинчлик ва халқаро хавфсизлик учун жиддий оқибатларга олиб келади.
Эммануэл Макроннинг бошқа баёнотлар:
◾️ Франция яқин ҳамкор давлатларининг сўровига кўра, уларни ҳимоя қилиш учун зарур ресурсларни сафарбар этишга тайёр;
◾️ Кескинлашув барча томонлар учун хавфли;
◾️ Яқин Шарқдаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилган.
Шунингдек, Россия ва Хитой ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни сўради.
Минтақада вазият кескинлигича қолмоқда, томонлар эса ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришини билдирмоқда.