Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фотожурналист Максим Левин Киевда ўлик ҳолда топилди

A A A
Фотожурналист Максим Левин Киевда ўлик ҳолда топилди

Полиция ходимлари Киев вилоятидаги Гут Межигор қишлоғи яқинида узоқ давом этган қидирув ишларидан сўнг таниқли фотограф ва ҳужжатли фильм муаллифи Макс Левинни ўлик ҳолда топди. Бу ҳақда 2 апрел, шанба куни LB.ua нашри хабар бермоқда.

"Максим ҳарбий хизматчи ва собиқ фотограф Aлексей Чернишев ҳамроҳлигида 13 март куни Россия агрессияси оқибатларини ҳужжатлаштириш учун Гут-Межигор қишлоғига борди. Улар машинани ташлаб, Мошчун қишлоғи томон йўл олишди. Ўшандан кейин иккала эркак ҳам ғойиб бўлди. Кейинчалик Макс ишга кетаётган ҳудудда жанговар ҳаракатлар бошлангани маълум бўлди”, — дейилади хабарда.

Aлексей Чернишевнинг қаердалиги ва тақдири ҳали аниқланмаган.

Киритилди: 16:11 02.04.2022. Ўқилди: 7333 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда