Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фото: Ўзбекистон поездларида ресторан-вагонлар пайдо бўлди

A A A
Фото: Ўзбекистон поездларида ресторан-вагонлар пайдо бўлди

Ўзбекистон темир йўл тизимида йўловчилар учун ресторан-вагон, купе-буфет, быстро вагонлар жорий этилди. Ҳозирги кунда маҳаллий олтита йўналишда ресторан-вагонлари, учта йўналишда эса быстро вагонлари ва купе-буфет фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу умумий овқатланиш масканларида Темирйўлйўловчи сервис масъулияти чекланган жамиятининг ишчи-ходимлари Ўзбекистон аҳолиси ва чет эллик меҳмонларга йўл давомида ярим тайёр ва турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Замонавий ресторан-вагонларида овқат пишириш жараёни тўлиқ электрлаштирилган, бугунги кун талабига жавоб берувчи жиҳозлар билан таъминланган. Ҳозирда Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ресторан-вагонлари ошпазлар ҳамда у ердаги мутахассисларнинг таклиф ва талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланмоқда.

Киритилди: 10:29 13.02.2019. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар