Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Forbes Дуровни БАА миллиардерлари рўйхатидан олиб ташлади

Forbes Дуровни БАА миллиардерлари рўйхатидан олиб ташлади

Forbes журнали «ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуровни Бирлашган Араб Амирликлари миллиардерлари рўйхатидан олиб ташлади. Эндиликда Дуров энг бой россияликлар рўйхатида қайд этилди.

У шу ҳафтада 17,2 млрд доллар бойлиги билан БААнинг энг бой кишиси деб қайд этилганди.

Дуров россиялик миллиардерлар рўйхатида тўққизинчи ўринга жойлашди.

Энг бой россияликлар рейтингида «Северсталь» раҳбари Алексей Мордашов турибди (29,1 млрд доллар).

Павел Дуров дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 112-ўринни эгаллаган.

У Дубайга 2017 йилда кўчиб ўтганди. Дуровнинг сўзларига кўра, унинг бу қарорга келишига Dubai Media City эркин иқтисодий ҳудудида солиқларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

Киритилди: 10:50 11.04.2021. Ўқилди: 3173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!