Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Forbes 2026 йил учун миллиардерлар рейтингини янгилади

Forbes 2026 йил учун миллиардерлар рейтингини янгилади

2026 йил учун Forbes томонидан эълон қилинган энг бой инсонлар рўйхати тарихий рекордларни янгилади. Бу йил дунёда миллиардерлар сони 3428 нафарга етди, уларнинг жами бойлиги эса 20,1 триллион долларни ташкил этмоқда.

Tesla ва SpaceX эгаси Илон Маск кетма-кет иккинчи йил Forbes талқинига кўра дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 839 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу ўтган йилги кўрсаткичдан ($342 млрд) деярли 2,5 баравар кўп демакдир. Маск бундан аввал 2022 йилда ҳам рейтингни бошқарганди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Google асосчиларидан бири Ларри Пейж ва унинг шериги Сергей Брин эгаллади. Шу билан бирга, Amazon асосчиси Жефф Безос 2016 йилдан бери илк бор кучли учликка кира олмай, тўртинчи ўринни банд этди.

Дунёнинг энг бой 10 нафар эркаги (Март, 2026)

  1. Илон Маск (АҚШ): $839 млрд. Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси.
  2. Ларри Пейж (АҚШ): $257 млрд. Google асосчиларидан бири.
  3. Сергей Брин (АҚШ): $237 млрд. У ҳам Google ҳаммуассиси.
  4. Жефф Безос (АҚШ): $224 млрд. Дунёдаги энг йирик онлайн савдо платформаси — Amazon эгаси.
  5. Марк Цукерберг (АҚШ): $222 млрд. Facebook (Meta) компанияси раҳбари.
  6. Ларри Эллисон (АҚШ): $190 млрд. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Oracle компанияси асосчиси.
  7. Бернар Арно ва оиласи (Франция): $171 млрд. Ҳашаматли буюмлар ва мода оламидаги энг йирик холдинг — LVMH эгаси.
  8. Женсен Хуанг (АҚШ): $154 млрд. Видеокарталар ва чиплар ишлаб чиқарувчи NVIDIA (Semiconductors) компанияси раҳбари.
  9. Уоррен Баффетт (АҚШ): $149 млрд. Berkshire Hathaway компанияси.
  10. Амансио Ортега (Испания): $148 млрд. Zara брендини ўз ичига олган мода оламидаги гигант тадбиркор.

72 ёшли миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги 14,5 млрд доллар дея баҳоланмоқда, у рўйхатнинг 199-поғонасидан жой олган. У ўтган йили 16,7 млрд доллар билан рейтингнинг 125-поғонасида қайд этилганди.

Киритилди: Бугун 20:02. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!